Маънавият соати

314

Сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиниши ва аҳоли орасида носоғлом ақида сингдирилишининг олдини олиш, миллий ва диний қадриятларга ҳурматни янада ошириш…

2019-йил 11 октябрь куни Нурота туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман махаллалар кенгаши, туман Жисмоний тарбия ва спорт булими,туман Нуроний жамғармаси, туман Имом хатиби иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4-сентябрдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4436-сонли қарори ижросини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус берилиши, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиниши ва аҳоли орасида носоғлом ақида сингдирилишининг олдини олиш, миллий ва диний қадриятларга ҳурматни янада ошириш, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, жамиятда “Жаҳолатга қарши – маърифат” улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш ҳамда тўй хашамларни қисқартириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида Нурота туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ишчи-ходимлари ўртасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

👉@каналга уланинг (https://t.me/nurota_tumani_axborot_xizmati)